Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 17 сентябрь куни Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев Siguler Guff & Company компаниясининг минтақавий лойиҳалар раҳбари Дмитрий Радченко билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.
Учрашувда халқаро капитални жалб қилиш ҳамда иқтисодиётнинг турли тармоқларида истиқболли инвестиция лойиҳалари портфелини шакллантириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, лойиҳаларни тизимлаштириш ва инвестицияларни жалб қилиш учун Тошкент халқаро молия маркази салоҳиятидан фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар истиқболли инвестиция ташаббусларини ишлаб чиқиш бўйича қўшма ишларни давом эттиришга келишиб олдилар.