Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Россия етакчилари икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар

Беҳзод Ҳожиматов · 10.05.2024 · 13:54 · 288 views
Ўзбекистон ва Россия етакчилари икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар
Ўзбекистон ва Россия етакчилари икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) – 8 май куни Москва шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, шу жумладан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.