Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари икки томонлама кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилдилар

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари икки томонлама кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилдилар
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари икки томонлама кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилдилар / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Қозоғистон Президенти давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат ва қардош Ўзбекистон халқи фаровонлиги йўлидаги давлатчилик фаолиятида янги муваффақиятлар тилади.

Мулоқот давомида Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Барча йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик суръати ортиб бораётгани, жумладан, товар айирбошлаш ҳажми ошаётгани, устувор тармоқларда муҳим кооперация лойиҳалари илгари сурилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Давлат раҳбарлари минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар. Бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.