Ўзбекистон ва Германия савдо айланмаси $411 млндан ошди
Ўзбекистон ва Германия савдо айланмаси $411 млндан ошди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–апрель ойларида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 411,6 миллион АҚШ долларини ташкил этди.
Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 20,2 миллион АҚШ долларига ошган.
Ташқи савдо айланмаси таркибида Ўзбекистондан Германияга экспорт ҳажми 52,4 миллион АҚШ долларини ташкил этган бўлса, Германиядан импорт ҳажми 359,2 миллион АҚШ долларига етган.
Инвестициявий ҳамкорлик соҳасида 2026 йил 1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда Германия капитали иштирокидаги 240 та корхона фаолият юритган.
2026 йил январь–март ойларида Германиядан асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ва кредитлар ҳажми 205,3 миллион АҚШ долларини ташкил этди.
Туризм соҳасида Ўзбекистонга ташриф буюрган Германия фуқаролари сони 10 989 нафарни ташкил қилган бўлса, 2 981 нафар Ўзбекистон фуқароси Германияга сафар қилган.
Таълим соҳасида 42 нафар Германия фуқароси ўқиш мақсадида Ўзбекистонга келган, 190 нафар Ўзбекистон фуқароси эса таълим олиш учун Германияга жўнаб кетган.