Сеулда Тошкентнинг инвестиция салоҳияти намойиш этилди
Сеулда Тошкентнинг инвестиция салоҳияти намойиш этилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 23 июль куни Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида Тошкент шаҳри делегацияси иштирокида G2B — Government-to-Business форматидаги инвестиция форуми ўтказилди.
Тадбир Тошкент шаҳри делегацияси, “Янги Авлод” Махсус саноат зонаси дирекцияси ҳамда “Ташкент Инвест Сомпанй” АЖ иштирокида ташкил этилди.
Форум давомида Кореа Korea Export-Import Association (KOEIA) раҳбарияти ва унга аъзо компаниялар вакилларига Тошкент шаҳрининг инвестиция салоҳияти, “Янги Авлод” Махсус саноат зонасида инвесторлар учун яратилган имкониятлар тақдим этилди.
Шунингдек, саноат, логистика, фармацевтика, косметика, сунъий интеллект, сув технологиялари ва бошқа истиқболли йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Форум доирасида кореялик тадбиркорлар билан икки томонлама учрашувлар ўтказилиб, истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш ва узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.