Ярим йилда 127 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Туркияга сафар қилди
Ярим йилда 127 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Туркияга сафар қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил январь–июнь ойларида Туркияга туристик мақсадларда 127 241 нафар Ўзбекистон фуқароси ташриф буюрди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сафарлар сони 25,2 мингтага ёки 24,7 фоизга ошган.
Ўзбекистон фуқароларининг аксарияти Туркияга сайёҳлик мақсадида борган. Шу мақсадда мамлакатга 104 289 нафар ташриф буюрган.
Қариндошларини зиёрат қилиш учун Туркияга 19 629 нафар фуқаро йўл олган, даволаниш мақсадида 1 608 нафар, хизмат сафари билан 967 нафар, таълим олиш учун эса 748 нафар борган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Туркияга амалга оширилган сафарларнинг энг катта қисми туризм ҳиссасига тўғри келган бўлиб, у жами сафарларнинг 80 фоиздан ортиғини ташкил этган.