Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Қўқонда ҳалок бўлган ЙҲХХ ходими билан хайрлашилди

UzDaily таҳририяти · 18.07.2026 · 16:40 · 46 views
Қўқонда ҳалок бўлган ЙҲХХ ходими билан хайрлашилди

Қўқонда ҳалок бўлган ЙҲХХ ходими билан хайрлашилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 16 июль куни Тошкент шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими Озодбек Қулдошалиев билан Қўқон шаҳрида хайрлашув маросими бўлиб ўтди.

Аввал хабар қилинганидек, йўл-транспорт ҳодисаси пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Дормон йўли кўчасида содир бўлган. Йўл-патруль хизматига тегишли хизмат мотоцикллари Chevrolet Onix автомобили билан тўқнашиши оқибатида ЙПХ бригадаси махсус батальони мотогуруҳи қўмондони, лейтенант Озодбек Мадиёржон ўғли Қулдошалиев ҳалок бўлган. У 29 ёшда эди.

Ҳалок бўлган ходим билан хайрлашув маросими 17 июль куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида бўлиб ўтди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси раҳбарияти, ЙПХ бригадаси қўмондонлиги ва бўлинма шахсий таркиби Озодбек Қулдошалиевнинг оиласи, яқинлари ва қариндошларига ҳамдардлик билдирди.

=