Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкентда олти ёшли бола йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди

UzDaily таҳририяти · 12.07.2026 · 11:05 · 21 views
Тошкентда олти ёшли бола йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди

Тошкентда олти ёшли бола йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олти ёшли бола ҳалок бўлди. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавжуд маълумотларга кўра, воқеа 1 июль куни содир бўлган. Tracker автомобилини бошқариб кетаётган ҳайдовчи Cobalt автомобили ортидан йўлнинг қатнов қисмига югуриб чиққан болани уриб юборган.

Олинган жароҳатлар оқибатида бола воқеа жойининг ўзида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси иккинчи қисми билан, яъни ҳаракат хавфсизлиги ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлганлиги учун жиноят иши қўзғатилган.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.