Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси дзюдо бўйича Осиё чемпионатида ғолиб бўлди
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси дзюдо бўйича Осиё чемпионатида ғолиб бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Иорданияда ўтаётган дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа медаллар ҳисоби бўйича биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
Мусобақанинг иккинчи баҳс кунида ўзбекистонлик спортчилар бешта олтин, иккита кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритди.
Турнир якунларига кўра, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳисобида жами 20 та медаль бор: 11 та олтин, тўртта кумуш ва бешта бронза. Бу натижа жамоага чемпионатнинг якуний медаллар жадвалида биринчи ўринни эгаллаш имконини берди.
Бугундан бошлаб Аммон шаҳрида ёшлар ўртасидаги мусобақалар старт олди.