ФВВ қутқарувчилари «Қамчиқ» довонида юк машинасини эвакуация қилди
ФВВ қутқарувчилари «Қамчиқ» довонида юк машинасини эвакуация қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари «Қамчиқ» довони орқали ўтувчи А-373 автомобиль йўлида йўл четидаги ариққа чиқиб кетган юк автомобили ҳайдовчисига ёрдам кўрсатди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
ФВВ маълумотига кўра, ҳодиса ҳақидаги хабар 24 июль куни соат 11:50 да келиб тушган. Тошкент — Фарғона водийси йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган юк автомобили ҳайдовчи бошқарувни йўқотганидан сўнг йўл четидаги ариққа чиқиб кетган.
Ҳодиса жойига «Қамчиқ» махсус қутқарув бошқармаси ходимлари тезкор етиб борди. Улар махсус техникалар ёрдамида юк автомобилини эвакуация қилиб, хавфсиз ҳудудга кўчирди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, ҳодиса натижасида жабрланганлар йўқ.