Ўзбекистон ва Франция июль ойида ҳукуматлараро мажлис ўтказишади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон ва Франция 2016-йилнинг июль ойида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро мажлис ўтказишни режалаштиришмоқда.
Франциянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жак-Анри Эльс Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида музокаралар олиб борди.
Учрашув давомида икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестицион ва молия-техник ҳамкорлик соҳасидаги долзарб масалалар, Франция компаниялари иштирокидаги қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилишининг ҳолати муҳокама қилинди.
Томонлар шунингдек, 2016-йилнинг 20-июль куни Тошкент шаҳрида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ўтадиган Ўзбекистон-Франция Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдагисига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқишди.