Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида дипломатик фаолиятини якунлаётган Украина элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Дилафруз Ниязова · 12.08.2025 · 12:25 · 260 views
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида дипломатик фаолиятини якунлаётган Украина элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида дипломатик фаолиятини якунлаётган Украина элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатимиздаги фаолиятини якунлаётган Украинанинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Микола Дорошенко билан учрашди.

Мулоқот чоғида томонлар икки ва кўп томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни ҳар томонлама муҳокама қилдилар, Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантиришда ижобий динамикани қайд этдилар.

Ўзбек томони номидан элчига Ўзбекистон-Украина муносабатларини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган кўп йиллик саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирди ҳамда келгусидаги профессионал фаолиятида муваффақиятлар тилади.