Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Анқарага жўнаб кетди

Ўзбекистон Президенти Анқарага жўнаб кетди
Ўзбекистон Президенти Анқарага жўнаб кетди / Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Аввал хабар қилинганидек, давлатимиз раҳбари Анқара шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммити тадбирларида иштирок этади.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.