Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Молия

Ўзбекистон Қозоғистондан пул ўтказмалари ҳажми бўйича етакчига айланди

UzDaily · 08.11.2025 · 23:48 · 359 views
Ўзбекистон Қозоғистондан пул ўтказмалари ҳажми бўйича етакчига айланди

Ўзбекистон Қозоғистондан пул ўтказмалари ҳажми бўйича етакчига айланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил сентябрь ойида Қозоғистондан хорижга жами 71,6 миллиард тенге миқдорида пул ўтказмалари амалга оширилди.

Август ойига нисбатан халқаро пул ўтказмалари ҳажми 1,6 фоизга ўсди. Асосий йўналиш сифатида Ўзбекистон қолмоқда — бу ерга 25 миллиард тенге жўнатилган бўлиб, бу умумий ҳажмнинг 34,9 фоизини ташкил этади.

Иккинчи ўринда — Россия (20,3 миллиард тенге ёки 28,4 фоиз), учинчи ўринда эса Туркия жой олган, у ерга 11,3 миллиард тенге (15,8 фоиз) йўлланган.

Хабарда қайд этилишича, Ўзбекистон ва Россияга пул ўтказмаларининг ўсиши фаол меҳнат ва оилавий алоқалар, шунингдек, хорижда вақтинчалик ишлаб турган фуқаролар сонининг кўпайиши билан изоҳланади.

Шу давр ичида Қозоғистоннинг ўзига ҳам 20,4 миллиард тенге миқдорида пул келиб тушган. Энг йирик пул жўнатувчи давлатлар қаторидан Россия (4,7 миллиард тенге), АҚШ (3 миллиард тенге) ва Ўзбекистон (2,6 миллиард тенге) ўрин олган.

UzDaily · 👁 359 views · 08.11.2025 · 23:48