Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Туркманистонга келди

Ўзбекистон Президенти Туркманистонга келди
Ўзбекистон Президенти Туркманистонга келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга келди.

Туркманбоши шаҳри аэропортида давлатимиз раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Нокергули Атагулиев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун Ўзбекистон етакчиси "Озарбайжон – Туркманистон - Ўзбекистон" форматидаги уч томонлама учрашувда иштирок этади ва икки томонлама музокаралар ўтказади.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.