Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Тожикистонга жўнаб кетди

UzDaily · 09.10.2025 · 17:02 · 273 views
Ўзбекистон Президенти Тожикистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Президенти Тожикистонга жўнаб кетди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан бугун амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари 9-10 октябрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё – Россия" форматидаги иккинчи саммит ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Тадбирлар кун тартибидан кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.

UzDaily · 👁 273 views · 09.10.2025 · 17:02