7
Ўзбекистон

Ўзбекистон аҳолиси 39,5 миллион кишидан ошди

Ўзбекистон аҳолиси 39,5 миллион кишидан ошди
Ўзбекистон аҳолиси 39,5 миллион кишидан ошди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 39,54 миллион кишини ташкил этди. Бу ҳақда Аҳолини рўйхатга олиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Ўтган йилнинг шу санасига нисбатан аҳоли сони 692,2 минг кишига ёки 1,8 фоизга ошган.

Мамлакатнинг аҳоли энг кўп истиқомат қиладиган маъмурий-ҳудудий бирлиги Самарқанд вилояти бўлиб қолмоқда. Бу ерда 4,46 миллион киши яшайди. Иккинчи ўринда 4,29 миллион аҳолига эга Фарғона вилояти, учинчи ўринда эса 3,8 миллион киши яшайдиган Тошкент вилояти қайд этилган.

Қашқадарё вилояти аҳолиси 3,75 миллион кишига, Андижон вилояти аҳолиси эса 3,57 миллион кишига етди. Мамлакат пойтахти Тошкент шаҳрида 3,28 миллион киши истиқомат қилади.

Наманган вилоятида 3,19 миллион, Сурхондарё вилоятида 3,03 миллион, Қорақалпоғистон Республикасида 2,17 миллион, Хоразм вилоятида эса 2,16 миллион аҳоли бор.

Бухоро вилоятида 2,13 миллион киши, Жиззах вилоятида 1,55 миллион киши, Навоий вилоятида 1,2 миллион киши яшайди. Аҳоли сони энг кам ҳудуд Сирдарё вилояти бўлиб, бу ерда 965,4 минг киши истиқомат қилади.

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон ҳудудлари бўйича доимий аҳоли сони қуйидагича:

Самарқанд вилояти — 4 462 783 киши.

Фарғона вилояти — 4 293 001 киши.

Тошкент вилояти — 3 799 043 киши.

Қашқадарё вилояти — 3 746 228 киши.

Андижон вилояти — 3 574 464 киши.

Тошкент шаҳри — 3 278 512 киши.

Наманган вилояти — 3 190 767 киши.

Сурхондарё вилояти — 3 030 030 киши.

Қорақалпоғистон Республикаси — 2 166 044 киши.

Хоразм вилояти — 2 162 068 киши.

Бухоро вилояти — 2 125 129 киши.

Жиззах вилояти — 1 545 176 киши.

Навоий вилояти — 1 196 559 киши.

Сирдарё вилояти — 965 421 киши.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.