Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Россия Федерациясига келди

Дилафруз Ниязова · 09.05.2026 · 09:33 · 282 views
Ўзбекистон Президенти Россия Федерациясига келди
Ўзбекистон Президенти Россия Федерациясига келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москвага келди.

“Внуково” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Эртага мамлакатимиз етакчиси Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 81 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.