Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Иордания Подшоҳи билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Президенти Иордания Подшоҳи билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон Президенти Иордания Подшоҳи билан учрашув ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — БМТ Бош Ассамблеясининг юбилей сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн билан учрашув ўтказди.

Жорий йил август ойида Ўзбекистон Республикасига амалга оширилган олий даражадаги ташриф давомида эришилган келишувларни ижроси муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Иорданиянинг етакчи компаниялари иштирокидаги устувор инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича ўзаро мувофиқлашган чора-тадбирлар кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.