Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Ҳайдар Алиев хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Дилафруз Ниязова · 03.07.2025 · 15:35 · 346 views
Ўзбекистон Президенти Ҳайдар Алиев хотирасига ҳурмат бажо келтирди
Ўзбекистон Президенти Ҳайдар Алиев хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифининг иккинчи кунида Боку шаҳрида Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев мангу қўним топган Фахр хиёбонига ташриф буюрди.

Президентимиз Ҳайдар Алиев қабрига гул қўйиб, Озарбайжоннинг буюк давлат ва сиёсат арбоби хотирасига эҳтиром кўрсатди.

Ҳайдар Алиев ҳақли равишда мустақил Озарбайжоннинг асосчиси ҳисобланади. Унинг раҳбарлигида мамлакатнинг жадал ривожланиши ва халқаро майдондаги нуфузи юксалиши учун мустаҳкам пойдевор яратилди.

Унинг давлат қурилиши ва миллий суверенитетни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси Озарбайжон тарихида алоҳида ўрин тутади.

Ўзбекистонда Ҳайдар Алиевни қардош давлатларимиз ўртасидаги дўстлик алоқаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга катта аҳамият берган давлат арбоби сифатида чуқур ҳурмат қилишади.