Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Еврокомиссия Президенти билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Президенти Еврокомиссия Президенти билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон Президенти Еврокомиссия Президенти билан учрашув ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни "Марказий Осиё - ЕИ" биринчи саммити доирасида Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен билан суҳбат ўтказди.

Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

4 апрель куни бўлиб ўтадиган минтақалараро саммит ва иқлим форумига оид масалалар кўриб чиқилди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.