Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференцияси сессияси доирасида Бангладеш Халқ Республикаси Бош вазири Ториқ Раҳмон билан учрашув ўтказди.
Самимий мулоқотда Ўзбекистон – Бангладеш муносабатларини янада фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Сўнгги йилларда икки томонлама алоқалар жадал тус олгани, товар айирбошлаш ҳажми ўсгани мамнуният билан қайд этилди.
Учрашувда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва уни амалий мазмун билан бойитиш, жумладан, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий шериклик ва саноат кооперациясини кенгайтиришга келишиб олинди.
Шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.