Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Амман шаҳрига келди

Ўзбекистон Президенти Амман шаҳрига келди
Ўзбекистон Президенти Амман шаҳрига келди / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Иорданияга келди.

Мамлакат ҳаво ҳудудида давлатимиз раҳбарининг самолётига Подшоҳлик Ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчи учоқлари ҳамроҳлик қилди.

Малика Алия номидаги халқаро аэропортда Президентимиз ва унинг рафиқасини Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн ва Маликаси Рания ал-Абдулла, шаҳзода Ғозий ибн Муҳаммад ва рафиқаси кутиб олдилар.

Олий мартабали меҳмонлар шарафига фахрий қоровул саф тортди. Етакчилар расмий делегациялар аъзоларини қутладилар ва фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 24 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.