7
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Ўмонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Президенти Ўмонга жўнаб кетди
Ўзбекистон Президенти Ўмонга жўнаб кетди / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саиднинг таклифига биноан 16 ноябрь куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Масқат шаҳрида олий даражадаги музокаралар ҳамда икки давлат делегациялари ва ишбилармон доира вакиллари иштирокида бир қатор қўшма тадбирлар бўлиб ўтади.

Музокаралар якунида икки томонлама ҳужжат ва битимлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.