Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент вилоятининг тоғли ва тоғолди ҳудудларида кутилаётган ёмғирлар сабабли 24 ноябрь куни сел келиши ва сув тошқинлари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Огоҳлантириш Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ ва Юқори Чирчиқ туманларига, шунингдек, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларига тааллуқли.
Тоғли ва тоғолди ҳудудлари аҳолиси, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларга йўл олаётган ҳайдовчиларга эҳтиёт чораларига риоя қилиш тавсия этилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиб қолиши мумкин. Бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши эҳтимоли бор.