7
Ўзбекистон

Ўзбекистонда 15 ёшдан катта аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан катта аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли
Ўзбекистонда 15 ёшдан катта аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта бўлган 3,27 млн нафар киши олий ёки олий таълимдан кейинги маълумотга эга.

Бу тегишли ёш гуруҳидаги аҳолининг 12 фоизини ташкил этади. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Аҳоли рўйхатга олиш натижаларига кўра, 9,74 млн нафар киши ёки 15 ёшдан катта аҳолининг 35,8 фоизи ўрта махсус ва профессионал маълумот олган.

Умумий ўрта маълумотга эга бўлганлар сони 11,63 млн нафарни ташкил этади. Бу 15 ёшдан катта аҳолининг 42,8 фоизига тўғри келади.

15 ёш ва ундан катта ҳар 1 минг нафар аҳоли ҳисобига олинганда, 120 нафари олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга, 358 нафари ўрта махсус ва профессионал маълумотга эга.

Яна 428 нафар киши умумий ўрта маълумот олган.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.