Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан АҚШга жўнаб кетди

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан АҚШга жўнаб кетди
Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан АҚШга жўнаб кетди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун 20 сентябрь куни амалий ташриф билан Нью-Йорк шаҳрига жўнаб кетди.

Давлатимиз раҳбари Бош Ассамблея ялпи сессияси умумий мунозараларининг биринчи кунида нутқ сўзлайди, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, қатор хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари билан музокаралар ўтказади.

Саммит доирасида нуфузли халқаро молия институтлари раҳбарлари билан учрашувлар, АҚШнинг етакчи компаниялари ва инвестиция тузилмалари иштирокида тадбирлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.