Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон пиёз экспортини 41,2 фоизга қисқартирди

UzDaily · 17.06.2026 · 17:25 · 28 views
Ўзбекистон пиёз экспортини 41,2 фоизга қисқартирди

Ўзбекистон пиёз экспортини 41,2 фоизга қисқартирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–апрель ойларида мамлакат 11 та хорижий давлатга жами 5,8 миллион АҚШ доллари қийматида 26,2 минг тонна пиёз экспорт қилди.

Қайд этилишича, экспорт ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,4 минг тоннага ёки 41,2 фоизга камайган.

Экспортнинг асосий йўналишлари Туркманистон, Россия ва Ироқ бўлган. Туркманистонга 8,7 минг тонна, Россияга 8,4 минг тонна, Ироққа эса 5,3 минг тонна пиёз экспорт қилинган.

Шунингдек, маҳсулот Эронга 2,2 минг тонна, Қирғизистонга 1,4 минг тонна ва бошқа давлатларга 260,4 тонна ҳажмда етказиб берилган.

Умуман олганда, мазкур давр мобайнида ўзбек пиёзи 11 та хорижий давлатга экспорт қилинган.

UzDaily · 👁 28 views · 17.06.2026 · 17:25