Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Туризм

Ўзбекистон ҳудудида ўз фильмларини яратишда хорижий кинокомпанияларга харажатларнинг бир қисми қайтарилади

UzDaily таҳририяти · 10.07.2026 · 21:21 · 26 views
Ўзбекистон ҳудудида ўз фильмларини яратишда хорижий кинокомпанияларга харажатларнинг бир қисми қайтарилади

Ўзбекистон ҳудудида ўз фильмларини яратишда хорижий кинокомпанияларга харажатларнинг бир қисми қайтарилади
 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳукумат қарори билан “Хорижий кинокомпанияларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фильмларини яратиш билан боғлиқ харажатларининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
 
Ушбу Низом Ўзбекистон ҳудудида ўз фильмларини яратишда хорижий кинокомпанияларга харажатларининг бир қисмини қайтариш (“rebate”) тартибини белгилайди.
 
Низомга кўра, Ўзбекистон ҳудудида ўз фильмларини яратишда хорижий кинокомпанияларга харажатларининг бир қисмини қайтариш назарда тутилган харажатлар суммаси:
 
3 млрд сўмгача бўлса – 10 фоиз;
3 млрд сўмдан 5 млрд сўмгача бўлса – 15 фоиз;
5 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача бўлса – 20 фоиз;
10 млрд сўмдан ортиқ бўлса – 25 фоиз, бироқ битта фильм учун 4 млрд сўмдан ошмаган миқдорда қоплаб берилади.
 
Талабгор платформа орқали “rebate” дастурида иштирок этиш учун белгиланган платформа орқали электрон ариза билан мурожаат қилади.
 
Талабгор томонидан Ўзбекистон ҳудудида тасвирга олиш ишлари якунлангандан сўнг, амалга оширилган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар 60 кун ичида платформага киритилиши зарур.
 
Комиссия харажатларнинг “rebate” дастурига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани 15 иш кунида шакллантиради.
 
“Rebate” дастури бўйича харажатларнинг бир қисми Комиссиянинг ижобий қарорига мувофиқ 5 иш куни ичида хорижий кинокомпаниянинг ҳисобварақларига ўтказиб берилади.