Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Молия

Ўзбекистон банклари капитали 145,5 трлн сўмга етди

UzDaily таҳририяти · 10.07.2026 · 21:45 · 29 views
Ўзбекистон банклари капитали 145,5 трлн сўмга етди

Ўзбекистон банклари капитали 145,5 трлн сўмга етди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Марказий банк маълумотига кўра, 2026 йил 1 июнь ҳолатига Ўзбекистон тижорат банкларининг жами капитали 145,5 триллион сўмни ташкил этди.

Давлат улуши мавжуд банклар ҳиссасига 85,4 триллион сўм ёки банк сектори умумий капиталининг 58,7 фоизи тўғри келади. Қолган банклар капитали эса 60,1 триллион сўмни ёки 41,3 фоизни ташкил қилди.

Мамлакат банклари орасида энг катта капиталга Ўзмиллийбанк эга бўлиб, унинг капитали 20,8 триллион сўмни ёки умумий кўрсаткичнинг 14,3 фоизини ташкил этди. Кейинги ўринларда 13,8 триллион сўм (9,5 фоиз) билан Агробанк, 12,8 триллион сўм (8,8 фоиз) билан Ўзсаноатқурилишбанк, 11,1 триллион сўм (7,7 фоиз) билан Халқ банки ҳамда 9,5 триллион сўм (6,5 фоиз) билан Асака банк жойлашди.

Мамлакат банклари орасида энг кам капитал Опен банк ҳиссасига тўғри келиб, у 514,5 миллиард сўмни ташкил этди. Шунингдек, Мадад инвест банкнинг капитали 530,2 миллиард сўм, АВО банкники 546,3 миллиард сўм, Садерат банкники 555,4 миллиард сўм ва Гарант банкники 572,1 миллиард сўмни ташкил қилди.