Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Туризм

Ўзбекистонда умра хизматлари рекламаси учун қатор туроператорлар жавобгарликка тортилди

UzDaily таҳририяти · 08.07.2026 · 14:00 · 14 views
Ўзбекистонда умра хизматлари рекламаси учун қатор туроператорлар жавобгарликка тортилди

Ўзбекистонда умра хизматлари рекламаси учун қатор туроператорлар жавобгарликка тортилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Рақобатни ривожлантириш қўмитаси умра зиёратини ташкил этиш хизматларини тарғиб қилишда реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузган қатор туроператорларга нисбатан чоралар кўрди.

Идора маълум қилишича, қўмита оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоғида жойлаштирилаётган реклама материалларининг Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқлигини мунтазам мониторинг қилиб бормоқда.

Текширув давомида умра зиёратини ташкил этиш бўйича хизматлар таклиф қилаётган туроператорларнинг эълон ва материаллари ўрганилди.

Қўмита маълумотига кўра, Фарғона, Наманган ва Тошкент вилоятлари, шунингдек Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармалари Instagram ва Telegram ижтимоий тармоқларидаги Hamroh Tour, Kabadoshlarim, Yuksak Travel, Murabbiy Travel, Hikmat Travel ва Infin Tour саҳифалари маъмурлари жойлаштирган реклама материалларида қонунчилик талаблари бузилганини аниқлади.

Мазкур ташкилотларнинг мансабдор шахсларига амалдаги қонунчиликка мувофиқ маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилди.

Рақобатни ривожлантириш қўмитасида таъкидланишича, ўтказилган текширувлар якунлари бўйича қонунчиликда назарда тутилган барча чоралар кўрилади ҳамда реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан назорат ишлари давом эттирилади.