Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Рақамли ҳукумат” тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидагилар Ягона интеграциялашган рақамли платформа (Платформа)нижорий этишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди, жумладан:
2028 йил якунига қадар давлат органларининг камида 5 мингтамаъмурийфункциясини рақамлаштириш;
давлат ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва эксплуатация қилиш харажатларини камида 30 фоизга қисқартириш ва бошқалар.
Платформа қуйидагиларни таъминлашга хизмат қилувчи “Рақамли ҳукумат” тизимининг технологик элементи ҳисобланади:
давлат ахборот тизимларини яратиш, ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш ва уларнинг киберхавфсизлигини таъминлашда ягона архитектура, стандартлар, технологик ва ташкилий ёндашувларни қўллаш;
қайта фойдаланиладиган рақамли компонентлар ва сервислардан фойдаланиш орқали давлат ахборот тизимларини ишлаб чиқишнитезлаштириш, стандартлаштириш ва харажатларни қисқартириш ва бошқалар.
2027 йил 1 январдан: давлат органлари томонидан ички ҳужжат айланмаси, қарорлар қабул қилиш ва келишиш ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш Платформа ва унинг рақамли компонентларидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда амалга оширилади;
Платформа доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ўртасида маълумот алмашинувини осонлаштириш мақсадида очиқ интеграция(Open API)тамойили жорий қилинади.
“Рақамли ҳукумат” тизимини янада ривожлантирилади
Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.