Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон Eksim Holding билан ҳамкорликни муҳокама қилди

UzDaily · 16.06.2026 · 17:35 · 19 views
Ўзбекистон Eksim Holding билан ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон Eksim Holding билан ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари F.Xamidova бошчилигидаги вазирлик мутасаддилари ҳамда Eksim Holding компанияси вакиллари ўртасида учрашув ташкил қилинди.
 
Дастлаб меҳмонлар компания фаолияти, унинг энергетика ва инфратузилма соҳаларида амалга ошираётган лойиҳалари ҳамда халқаро бозорлардаги тажрибаси ҳақида тақдимот қилишди.

Компания вакиллари Ўзбекистон кончилик соҳасидаги инвестиция имкониятларига қизиқиш билдираётгани ҳамда узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканликларини таъкидладилар.
 
Шундан сўнг, хориж томонига кон-геология соҳасидаги мақбул халқаро амалиётга мувофиқ инвестициявий қонунчилик, фискал сиёсат ҳамда геологик объектларни шаффоф механизмлар асосида ер қаъри фойдаланувчиларига тақдим этишдаги мавжуд қулай шароитлар ҳақида маълумот берилди.

UzDaily · 👁 19 views · 16.06.2026 · 17:35