Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон божхоначилари ЕМО мукофоти билан тақдирланди

Беҳзод Ҳожиматов · 27.06.2016 · 14:23 · 442 views
Ўзбекистон божхоначилари ЕМО мукофоти билан тақдирланди
Ўзбекистон божхоначилари ЕМО мукофоти билан тақдирланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон божхоначилари Европа ва Марказий Осиёда озон қатламини асрашда қўшган ҳиссаси учун ЕМО мукофоти билан тақдирланди. Мукофот ҳар йили ўтказиладиган Европа ва Марказий Осиёда озон қатламини асраш ҳудудий Учрашуви вақтида топширилди, дея хабар беради Табиатни мухофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Бу йил Учрашув Ашхабод (Туркманистон)да бўлиб ўтди. Учрашув давомида қатнашчилар божхона хизматларини ҳудудий ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди.