Бахтиёр Саидов Аргентинанинг янги элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
Бахтиёр Саидов Аргентинанинг янги элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди / Сурат: Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 27 июль куни Аргентинанинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Энрике Игнасио Феррера Виейранинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Учрашув давомида томонлар икки томонлама муносабатларнинг мавжуд салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш, сиёсий мулоқотни фаоллаштириш ҳамда ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликни институционал асосда мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидладилар.
Бахтиёр Саидов савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини қайд этди. Унинг таъкидлашича, мазкур йўналиш икки томонлама муносабатларнинг асосий таянчларидан бирига айланиши лозим.
Вазир Энрике Игнасио Феррера Виейрага Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини бажаришда муваффақият тилади.