Ўзбекистон

Ўзбекистон фуқароси Екатеринбургдан ватанига қайтарилди

Ўзбекистон фуқароси Екатеринбургдан ватанига қайтарилди
Ўзбекистон фуқароси Екатеринбургдан ватанига қайтарилди / Фото: Ўзбекистон ТИВ.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бир неча ой давомида Екатеринбург шаҳрида яшаш жойи ва маблағсиз қолган Ўзбекистон фуқароси Миграция агентлиги кўмагида ватанига қайтарилди. Бу ҳақда Агентлик хабар берди.

Вазият ҳақида маълумот келиб тушгач, Миграция агентлиги ваколатхонаси ходимлари эркакни қидириб топди ва унга зарур ёрдам кўрсатди.

Бош консулхона билан ҳамкорликда Ўзбекистонга қайтиш учун зарур ҳужжат расмийлаштирилди ва авиачипта харид қилинди.

10 сентябрь куни Ўзбекистон фуқароси ватанига қайтарилди. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.

Агентлик хорижда қийин вазиятга тушиб қолган фуқароларни ўз вақтида ёрдам сўраб мурожаат қилишга чақирди. Миграция агентлиги билан 1282 қисқа рақами орқали сутка давомида боғланиш мумкин.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.