Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон биринчи марта Қувайтга 23 тонна майиз ва музлатилган қуритилган меваларни етказиб берди

Дилафруз Ниязова · 13.12.2025 · 14:10 · 306 views
Ўзбекистон биринчи марта Қувайтга 23 тонна майиз ва музлатилган қуритилган меваларни етказиб берди
Ўзбекистон биринчи марта Қувайтга 23 тонна майиз ва музлатилган қуритилган меваларни етказиб берди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Кувайтга илк бор йирик контейнерли юк машинасида 23 тонна қора майиз маҳсулоти етказилиб, божхона расмийлаштирувидан ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Президенти томонидан мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспортини кўпайтириш, янги захира ва имкониятларни ишга солиш масаласига бағишланган видеоселектор йиғилишида қатор вазифалар берилган эди.

Топшириқлар ижроси юзасидан мамлакатимизнинг Кувайтдаги Элчихонаси томонидан ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни” доирасида Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги “Nassar Trading Agro” МЧЖ ва Кувайтнинг “Jameel Inertational Company” ўртасида экспорт шартномаси имзоланган.

Ушбу шартномага асосан ҳозирги кунда илк бор йирик контейнерли юк машинасида 23 тонна қора майиз маҳсулоти Кувайтга етказиб келинди ва божхона расмийлаштирувидан ўтди.

Шунингдек, Тошкент вилояти Юқори-Чирчиқ туманидаги “Sunny Land Products” МЧЖдан ва Кувайтнинг “Alraya Albayda Trading Co.” компаниясига илк бор 8 турдаги сублимацияланган мевалар аль-Кувайт шаҳрига етказиб келинди.