Нарбоева Малайзия элчиси билан алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
Нарбоева Малайзия элчиси билан алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Малайзиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Илҳам Туа бин Иллиас билан учрашув ўтказди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги дўстона муносабатларнинг бугунги ҳолати ҳамда уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Кейинги йилларда икки давлат раҳбарлари ўртасидаги фаол ва ишончли сиёсий мулоқот ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиққанлиги алоҳида таъкидланди.
Инвестициялар, ҳудудлараро ҳамкорлик, таълим, илм-фан, инновациялар ва маданий-гуманитар алмашинув соҳаларидаги алоқаларнинг ижобий суръатлари эътироф этилди.
Парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Икки мамлакат парламентларида ташкил этилган парламентлараро ҳамкорлик бўйича гуруҳлар фаолиятини кенгайтириш, қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш ва парламент дипломатиясини янада фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилди.