Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Мьянмада зилзила қурбонлари сони икки мингдан ошди
(Сурат: © РИА Новости / РФ ФВВ)
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мьянмада содир бўлган зилзила натижасида икки мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Синьхуа» агентлиги маҳаллий ҳокимиятга таяниб.
«Жума куни содир бўлган зилзила туфайли Мьянмада ҳалок бўлганлар сони 2056 кишига етди, тахминан 3,9 минг киши жароҳат олган ва 270 нафарга яқин киши бедарак йўқолган», — дейилади хабарда.
Жума куни Мьянма ҳудудида 7,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Силкинишлар қўшни бешта мамлакатда, жумладан, Таиландда ҳам сезилган.