Ўзбекистон

Мирзиёев бирлашган ҳудудий жамоалар саммитида иштирок этиш учун Анқарага келди

Мирзиёев бирлашган ҳудудий жамоалар саммитида иштирок этиш учун Анқарага келди
Мирзиёев бирлашган ҳудудий жамоалар саммитида иштирок этиш учун Анқарага келди / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида амалий ташриф билан Анқара шаҳрига келди.

“Этимесгут” аэропортида давлатимиз раҳбарини Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Шу кунларда Ўзбекистон етакчиси Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммити тадбирларида иштирок этади.

“Туркий аср: тилда, фикрда ва ишда бирлик” шиори остида ўтадиган анжуман кун тартибидан устувор йўналишлардаги кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган.

Саммит якунлари бўйича Анқара декларацияси ҳамда ташкилот доирасида амалий шерикликни янада кенгайтиришга қаратилган битимлар тўплами қабул қилинади.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.