Валюта курслари 06/02/2026
$1 – 12279.48
UZS – 0.11%
€1 – 14508.21
UZS – 0.11%
₽1 – 159.25
UZS – 0.11%
Қидириш
Милан-Кортина-2026: Ўзбекистон делегацияси 4 та йўлланма қўлга киритди

Милан-Кортина-2026: Ўзбекистон делегацияси 4 та йўлланма қўлга киритди

Милан-Кортина-2026: Ўзбекистон делегацияси 4 та йўлланма қўлга киритди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинлари стартига саноқли кунлар қолди. Ўзбекистонлик спортчилар ушбу йилнинг энг нуфузли мусобақаларидан бирига 4 та йўлланма қўлга киритишди.

Саралаш цикли якунига кўра, Дмитрий Чигирев ҳамда Екатерина Гейниш фигурали учишнинг жуфтлик, Медет Назаров тоғ чанғисининг слалом ва гигант-слалом, Даниил Ейбог шорт-трекнинг 500 метр масофага югуриш йўналишларида Олимпиада йўлланмаларига сазовор бўлишди.

Афсуски, тайёргарлик жараёнида Дмитрий Чигирев жароҳат олиб, Олимпиадагача тиклана олмади. Шу боис, мусобақаларда спортчиларимиз тоғ чанғиси ва шорт-трек дастурларида стартга чиқишади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг