Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи раҳбарлари Орол маданият саммитига оид кўргазма билан танишди

UzDaily · 04.04.2025 · 16:50 · 566 views
Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи раҳбарлари Орол маданият саммитига оид кўргазма билан танишди

Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи раҳбарлари Орол маданият саммитига оид кўргазма билан танишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" форматидаги биринчи олий даражадаги расмий учрашув якунлангач, етакчилар биргаликда Орол маданият саммити экспозициясига ташриф буюрдилар.

Кўргазмада Орол экотизимини тиклаш, ҳудуднинг маданий меросини асраб-авайлаш ва барқарор ривожланишига кўмаклашишга қаратилган ноёб ташаббуслар намойиш этилди. Бу ерда визуал, сенсор ва интерфаол воситалар орқали Оролбўйининг табиий ва маданий бойлиги билан танишиш мумкин.

Кўргазмадан меъморчилик ва ландшафт фотографиясига ихтисослашган машҳур фотосуратчи Иван Бааннинг асарлари, Қорақалпоғистон учун хос ўсимлик ҳисобланган қамишдан яратилган флористик композиция, шунингдек, Оролбўйининг анъанавий маҳсулотлари - саксовул уруғи, чиғаноқлар, табиий туз, қуритилган исириқ, нақшли намат ва бошқа кўплаб экспонатлар ўрин олган.

UzDaily · 👁 566 views · 04.04.2025 · 16:50