Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Малайзияга расмий ташриф якунланди

UzDaily · 05.02.2025 · 21:47 · 381 views
Малайзияга расмий ташриф якунланди

Малайзияга расмий ташриф якунланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Малайзияга расмий ташрифи доирасидаги тадбирлар якунланди.

Бугун Куала-Лумпур шаҳрида Президентимиз Бош вазир Анвар Иброҳим билан сермаҳсул музокара ўтказди.

Саммит якунида Келажак авлодлар учун стратегик шериклик йўлида икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма баёнот имзоланди ва ҳамкорликнинг турли соҳаларида салмоқли келишувлар тўплами қабул қилинди.

Давлатимиз раҳбари ва Малайзия Бош вазири бизнес форумида иштирок этиб, "Petronas" компанияси президенти билан учрашди.

Маданий дастур доирасида Ўзбекистон етакчиси Малайзия Ислом санъати музейига ташриф буюрди.

Тадбирлар якунлангач, Куала-Лумпур халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Малайзия таълим вазири Замбри Абдулқодир ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

Президентимиз Тошкентга жўнаб кетди.