7
Иқтисод

Malaysia Airlines Тошкентга чартер рейсларини йўлга қўяди

Malaysia Airlines Тошкентга чартер рейсларини йўлга қўяди
Malaysia Airlines Тошкентга чартер рейсларини йўлга қўяди / Фото: Malaysia Airlines.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Малайзиянинг Malaysia Airlines авиакомпанияси 2026 йил декабридан 2027 йил февраль ойигача Лангкави ва Тошкент ўртасида мавсумий тўғридан-тўғри чартер рейсларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Парвозлар дастури 2026 йил 5 декабрдан 2027 йил 6 февралгача бўлган даврни қамраб олади. Лангкави — Тошкент — Лангкави йўналиши бўйича рейсларни ҳафтасига бир марта, шанба кунлари амалга ошириш режалаштирилган.

Тўғридан-тўғри авиақатновларнинг йўлга қўйилиши Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги туристик сафарлар имкониятларини кенгайтиради.

Malaysia Airlines Малайзиянинг миллий авиакомпанияси ҳисобланади. Компаниянинг парвозлар тарихи 1947 йилдан бошланади.

Авиакомпания Куала-Лумпур халқаро аэропортида жойлашган бўлиб, oneworld глобал авиация альянси таркибига киради. Унинг ҳаво кемалари парки Boeing ва Airbus компанияларига тегишли тахминан 90 та самолётдан иборат.

Авиакомпаниянинг йўналишлар тармоғи Осиё, Европа, Австралия ва Яқин Шарқдаги манзилларни қамраб олади.

 

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.