Дунё

Мадуро Венесуэланинг Бразилия билан чегарасини ёпиб қўйди

Мадуро Венесуэланинг Бразилия билан чегарасини ёпиб қўйди
Мадуро Венесуэланинг Бразилия билан чегарасини ёпиб қўйди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Мадуро Венесуэланинг Бразилия билан чегарасини ёпиб қўйди. Президент Николас Мадуро Венесуэланинг Бразилия билан чегара постини ёпиб қўйишини маълум қилди. Бунга сабаб АҚШ томонидан Венесуэлага юборилаётган инсонпарварлик ёрдамини мамлакатга киритмаслик бўлган.

Шунингдек, Мадуро сал аввал Колумбия билан ҳам чегаралар ёпилишини айтган эди. У Колумбия орқали ҳам кириб келаётган АҚШ ёрдамларини Венесуэлага киритмаслик учун чегара кўпригини бутунлай ёпишни буюрган эди.

Мадуро телевидениеда қилган баёнотида ёрдамни “провокация” ва “болаларча ўйин” дея атади. Бу ёрдам АҚШни нефтга бой, аммо иқтисодий жиҳатдан кучсиз бўлган Лотин Америкаси мамлакатларига ҳарбий аралашуви учун баҳона бўлиб хизмат қилади, дея қатъий фикр билдирган.

Мадуро, Венесуэлага кириб келиш учун энг асосий йўллар бўлган Колумбия ва Бразилия билан чегаралар бугундан бошлаб тўлиқ тартибда ёпилади, дея таъкидлади.

Манба: ЎзА.    

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.