Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

«Кварц» акциядорлари фойданинг ярмини дивидендларга йўналтирди

UzDaily таҳририяти · 04.07.2026 · 19:45 · 28 views
«Кварц» акциядорлари фойданинг ярмини дивидендларга йўналтирди

«Кварц» акциядорлари фойданинг ярмини дивидендларга йўналтирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Кварц» акциядорлик жамияти акциядорлари 25 июнь куни бўлиб ўтган йиллик умумий йиғилишда компаниянинг 2025 йил якунлари бўйича 1,34 миллиард сўм миқдоридаги соф фойдасини тақсимлашни тасдиқлади.

Қабул қилинган қарорга мувофиқ, соф фойданинг 50 фоизи ёки 670,4 миллион сўми дивидендлар тўлашга йўналтирилади. Бир дона оддий акция учун дивиденд миқдори 6,95 сўм этиб белгиланди.

Қолган 670,4 миллион сўм, яъни соф фойданинг яна 50 фоизини компаниянинг қопланмаган зарарини қисман қоплашга сарфлашга қарор қилинди. 2025 йил якунларига кўра, мазкур зарар миқдори 97,7 миллиард сўмни ташкил этган.

Шунингдек, акциядорлар «Кварц» акциядорлик жамиятининг 2026–2030 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини ҳам тасдиқлади.`