Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Фарғонада қалбаки хорижий паспортлар тайёрлаган гуруҳ ушланди

UzDaily таҳририяти · 04.07.2026 · 18:30 · 21 views
Фарғонада қалбаки хорижий паспортлар тайёрлаган гуруҳ ушланди

Фарғонада қалбаки хорижий паспортлар тайёрлаган гуруҳ ушланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ички ишлар органлари билан ҳамкорликда қалбаки хорижий паспортлар тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотларига кўра, тезкор тадбир давомида 1995 йилда туғилган Марғилон шаҳри фуқароси 1990, 1997, 1999 ва 2003 йилларда туғилган Фарғона шаҳрида яшовчи тўрт нафар шахс билан олдиндан жиноий тил бириктиргани аниқланган. Гуруҳ аъзолари мижозга Туркия Республикаси фуқаросининг қалбаки паспорти ва сохта ҳайдовчилик гувоҳномасини тайёрлаб, 4 миллион сўмга сотган.

Гумонланувчилар қўлга олинган вақтда улардан иш бўйича ашёвий далил сифатида 11 та мобил телефон ва иккита ноутбук мусодара қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоСарлавҳа: Фарғонада қалбаки хорижий паспортлар тайёрлаган гуруҳ ушланди