Кон-геология вазирлиги ва Навоиюрон давлат корхонаси Япониянинг Itochu Corporation билан ҳамкорликни муҳокама қилишди
Кон-геология вазирлиги ва Навоиюрон давлат корхонаси Япониянинг Itochu Corporation билан ҳамкорликни муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б. Исламов, вазирлик мутасаддилари, «Навоиюран» ДК масъуллари билан биргаликда Itochu Corporation вакиллари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда V Тошкент халқаро инвестиция форуми юқори савияда ташкил қилингани, тадбирда халқаро экспертлар ва бизнес доира вакиллари, етакчи хорижий компаниялар вакиллари иштирок этаётгани таъкидланди.
Шунингдек, Itochu Corporation билан Тоғ-кон саноати ва геология соҳасидаги ҳамкорликни давом эттириш, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, инвестицияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
UzDaily
·
👁 23 views
·
19.06.2026 · 19:50