KOICA агентлиги текстиль технологиялари соҳасида семинар ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2016-йилнинг 28-июнь куни Кореянинг халқаро ҳамкорлик бўйича агентлиги (КОIСА) Тошкент текстиль ва енгил саноати институтида текстиль технологиялари соҳасида семинар ўтказди.
Ўзбекистон пахта етиштирувчи дунёдаги 6 та етакчи мамлакатлардан ҳисобланади. Бу эса ўз навбатида текстиль саноати соҳасида юқори инвестицион салоҳиятни кўрсатади. 2014-йили Корея Республикаси Президенти ташрифи чоғида “Текстиль технопаркни ташкил этиш тўғрисида Меморандум” имзоланганди. Шундан сўнг икки давлат ўртасида текстиль соҳасидаги ҳамкорлик ривожланди.