Дунё

Келгуси ШҲТ саммити 2026 йили Қирғизистон Республикасида бўлиб ўтади

Келгуси ШҲТ саммити 2026 йили Қирғизистон Республикасида бўлиб ўтади
Келгуси ШҲТ саммити 2026 йили Қирғизистон Республикасида бўлиб ўтади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислик қилиш ваколати Қирғизистон Республикасига ўтди. Бу ҳақда ташкилотнинг юбилей саммити якунида қабул қилинган давлат раҳбарлари кенгашининг Тяньцзин декларациясида қайд этилган.

Ҳужжатда таъкидланишича, Қирғизистоннинг раислиги «ШҲТнинг 25 йили: барқарор тинчлик, ривожланиш ва фаровонлик сари биргаликда» шиори остида ўтади.

ШҲТ давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши 2026 йилда Қирғизистон Республикасида ўтказилиши режалаштирилган.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.